Байден Ироқ сафарини давом эттирмоқда

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден расмий Вашингтон ўз ҳарбийларини 2011 йил якунига қадар Ироқдан олиб чиқиш борасида зиммасига олган мажбуриятга содиқ қолишини билдирди.

Бағдод сафари чоғида гапирган Байден келаси йил ёзда АҚШ қўшинлари Ироқни тарк эта бошлаши ва бу жараён 2011 йил якунигача ниҳоясига етказилишини таъкидлади.

Жума куни Бағдод сафарини бошлаган Байден Ироқ ҳукумати расмийлари ва мамлакатдаги АҚШ элчиси ҳамда Америка қўшинлари бош қўмондони билан учрашди.

Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашувдан сўнг журналистларга гапирган АҚШ вице-президенти ўз ҳукумати ироқликларга мамлакат ичкарисидаги сиёсий бўҳронни ҳал этишга кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.