Қандаҳорда НАТО базаси нишонга олинди

Афғонистон полицияси мамлакат жанубидаги НАТО базаси олдида портлаш рўй берганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, худкуш шахс ўз машинасини Қандаҳордаги НАТО базаси олдида портлатиб юборган. Оқибатда бир фуқаро нобуд бўлган, 10га яқин киши тан жароҳати олган.

Айни пайтда¸ 4000 га яқин АҚШ ҳарбийси Ҳелманд вилоятида толибон жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда.

Ўтган ҳафта давомида Ҳелманд вилоятида содир этилган ҳужумларда Буюк Британиянинг уч аскари нобуд бўлди.