ЕИ ҳисоботини кечиктирди

Ўтган йил август ойида Россия ва Грузия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можаро юзасидан ЕИ томонидан тайёрланаётган ҳисоботнинг эълон қилиниши кечиктирилмоқда.

ЕИ дипломатларига кўра, ушбу ҳисобот режага мувофиқ жорий ой эмас, балки сентябр ойида эълон қилиниши мумкин.

Маълум бўлишича, Кавказ бўйича эксперт швейцариялик дипломат Ҳейди Таглиавини яқинда Россия-Грузия можаросига оид янги ҳужжатларни қўлга киритган ва уларни ўрганиб чиқиш учун ҳисобот муаллифларига қўшимча вақт керак бўлади.