Обама - Медведев сўзлашуви тугади

АҚШ президенти Барак Обама Москвада Россия президенти Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказди.

Россия расмийларига кўра, сўзлашув якунида президентлар ҳамкорликка оид саккизта шартнома, жумладан, стратегик қуроллар сонини қисқартириш борасида янги келишув имзолаганлар.

Бундан ташқари расмий Москванинг АҚШга ўз ҳаво ҳудудлари орқали ҳарбий юклар ва аскарларни Афғонистонга транзит қилишга расман рухсат бергани ҳам хабар қилинди.

Учрашув арафасида Обама россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан кутилаётган сўзлашувларнинг Вашингтон-Москва муносабатлари яхшиланишига хизмат қилишига умид билдирган эди.