Зелая президентликка қайтмоқчи

Ҳокимиятдан четлатилган Гондурас президенти Мануэл Зелая ўтган ой ҳарбий тўнтариш амалга оширган ҳарбийлар раҳбарлари унинг президент лавозимини қайта эгаллаши учун 24 соат ичида истеъфога чиқишларини кутаётганини айтди.

Коста Рика президенти Оскар Ариас воситачилигида ўз рақиблари билан музокара олиб бориш учун Коста Рикага келган Мануэл Зелая улар билан фақат ўз лавозимига қайтиши масаласини муҳокама қилишини айтди.