G8 саммити давом этмоқда

Италиянинг Л'Аквила шаҳрида 8 июл куни бошланган саноати тараққий этган саккиз давлат раҳбарлари саммити бугун ривожланаётган давлатлар раҳбарлари иштирокида давом этади.

Кечаги учрашувда Саккизлик гуруҳи раҳбарлари глобал иқлим исишини Цельций ўлчови бўйича икки даражадан оширмасликка келишиб олдилар. Шунингдек, улар 2050 йилга бориб атмосферага чиқарилаётган ис гази миқдорини 50 фоизга камайтиришга келишиб олдилар. Аммо Хитой ва Ҳиндистон 40 йил давомида атмосферага чиқарилаётган ис гази миқдорини ярмига қисқартирилишига қарши чиқди.

Давлат раҳбарларининг бугунги учрашувида глобал савдода АҚШ долларининг роли муҳокама этилиши кутилмоқда. Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Шившанкар Менон “Бешлик гуруҳи” деб аталаётган ривожланаётган давлатлар ўзаро савдо алоқаларида муқобил валюталардан фойдаланиш масаласини муҳокама қилганини айтди.