Эронликлар муслиманинг ўлдирилишидан ғазабланди

Эронлик бир гуруҳ талабалар Германиянинг Теҳрондаги элчихонаси олдида норозилик акцияси уюштирди.

Норозиликка Германиядаги маҳкама чоғида ҳомиладор муслиманинг миллатчи томонидан пичоқлаб ўлдирилгани сабаб бўлди.

Хабарларга кўра, эронлик талабалар элчихона биносига тухум улоқтирган.

Маълум бўлишича, Германияда истиқомат қилувчи россиялик миллатчи маҳкама жараёни давомида асли мисрлик 31 ёшли Марва ал-Ширбинийга пичоқ билан ҳамла қилган. Оқибатда мисрлик аёл суд залида жон берган.

1 июл куни рўй берган мазкур фожеа кўпгина мусулмон давлатларида ғазаб билан кутиб олинди.

Бугун Германиянинг Дрезден шаҳрида Марва ал-Ширбиний хотирасига бағишланган маросим бўлиб ўтади.