Медведев Жанубий Осетияга борди

Россия президенти Дмитрий Медведев Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия ўлкасига сафар қилди.

Бу ерда Медведев Жанубий Осетия президенти Эдуард Кокойти билан учрашди.

Ўтган йил август ойида Москва ва Тбилиси ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли ҳарбий можародан сўнг Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия ва Абхазия ўлкалари ўз мустақиллигини эълон қилган эди.

Россия ўлкалар мустақиллигини тан олган. Грузия эса Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигига мутлоқ қарши чиқиб келмоқда.