Тажовузкор ўзбекистонлик ушланди

Россиянинг Ленинград вилоятида 16 яшар мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Терговчиларнинг билдиришича, 29 июн куни номаълум шахс Солнечное қишлоғи яқинида 1993 йилда таваллуд топган қизга ташланиб, уни зўрлаган.

Интерфакс агентлигига кўра, олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида милиция ходимлари Ҳабибулло Ғиёсов исмли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Дастлабки сўроқ жараёнида Ғиёсов мактаб ўқувчисини зўрлагани ва жабрланувчининг мобил телефонини ўғирлаганини тан олган. Бундан ташқари Ғиёсовнинг яна иккита босқинчилик жинояти содир этгани ҳам аниқланган.

Ҳозирда Санк-Петербург милицияси Ғиёсовнинг бошқа жиноятларга алоқасини ҳам текширмоқда.