Алиев: Тоғли Қорабоғ мустақилликдан умид қилмасин

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ минтақасига мустақиллик берилмаслигини баён қилди.

Лондондаги халқаро муносабатлар қироллик институтида қилган чиқишида Алиев Тоғли Қорабоғнинг мустақил бўлишига оид умидлар “мутлақо бемаъни” эканини таъкидлади.

Озарбайжон ва Арманистон президентлари жума куни Россияда учрашадилар.

Дипломатлар мазкур сўзлашувлар 15 йиллик можаро тарихида янги саҳифа очишига умид билдирмоқда.