Уйғур фаоли тақдири ташвиш уйғотмоқда

100дан зиёд хитойлик фан арбоби ва ёзувчи расмий Пекинни ҳибсда сақланаётган таниқли уйғур фаолини озод этишга ундадилар.

Пекинда истиқомат қиладиган Илҳом Тоҳтий ўтган ҳафта бедарак йўқолган эди ва тахминларга кўра, Тоҳтий хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган.

Иқтисодчи Илҳом Тоҳтий Хитой ҳукуматининг Шинжон мухтор ўлкасидаги сиёсатини кескин танқид қилувчилардан бири эди.

Ўтган ҳафта ўлка маркази Урумчи шаҳрида рўй берган миллий асосдаги зўравонликларда, расмий маълумотга кўра, 184 киши нобуд бўлди, 1680 киши тан жароҳати олди.