Карзай аёллар ҳимояси учун қонун имзолайди

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай аёлларни камситишни таъқиқлайдиган қонун имзолаши хабар қилинмоқда. Бу ҳақда АҚШ парламенти вакили Каролин Малоуни маълум қилди.

Конгресснинг аёллар қўмитасида ўтказилган матбуот анжуманида қатнашган Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазири Муҳаммад Амин Фотимийнинг маълум қилишича, янги қонунга мувофиқ, аёлларнинг таълим олиш, ишлаш ёки соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқларини чекловчи шахслар олти ой қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.