Эронда йўловчи самолёт ҳалокатга учради

Эрон шимоли-ғарбида йўловчи самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида 170 га яқин киши нобуд бўлди.

Эрон телевидениеси хабарига кўра, Теҳрондан Арманистон пойтахти Ереванга парвоз қилаётган учқич Эроннинг Қазвин шаҳрига яқин ҳудудда ҳалокатга учраган.

Қазвин шаҳри фавқулодда ҳолатлар вазирлиги расмийси Ҳусайн Беҳзодпоур ҳалокатга учраган самолёт парчаланиб кетгани ва йўловчилардан биронтаси ҳам омон қолмаганини қайд этди.

Маълум бўлишича, самолёт бортида 16 нафар экипаж аъзоси ва 153 йўловчи бўлган.

Фожеа сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Эрон расмийлари ҳалокат юзасидан текширув ишлари бошлаб юборилганини маълум қилдилар.