БМТ миссияси Грузиядан кетди

БМТнинг кузатувчилар миссияси Грузияни тарк этди.

Ўтган ой Россия БМТнинг Грузиядаги кузатувчилар миссияси муддатини узайтириш тўғрисидаги Хавфсизлик кенгаши резолюциясига қарши овоз берган эди.

Ассошиэйтед пресс агентлигининг миссия расмийларидан бирига таяниб хабар қилишича, 130 кишилик халқаро кузатувчилар миссияси бугун Абхазиянинг Сухуми шаҳрини тарк қилган.

БМТ кузатувчилар миссияси 1994 йилда Грузия ва Абхазия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг минтақага сафарбар қилинган эди.

Расмий Москва ўтган йил Грузия билан бўлиб ўтган қисқа муддатли урушдан сўнг айирмачи ўлкалар Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олган.