Украина иқтисоди тобора чўкмоқда

Жаҳон банкига кўра, Украина иқтисоди жорий йилда 15 фоизга қисқариши мумкин.

Бундан бироз аввал Жаҳон банки Украина иқтисодининг жорий йилда тўққиз фоизга қисқаришини башорат қилган эди.

Банк расмийси Руслан Пионткивский айтишича, Украина иқтисоди 2010 йилда ўзига кела бошлаши мумкин.