Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари ишдан кетди

Эронда мамлакат атом энергияси ташкилотининг раҳбари, вице-президент Ғулом Ризо Оғазода истеъфо берди. Бу ҳақда Эроннинг ISNA ахборот агентлиги хабар тарқатди. Бироқ Оғазоданинг истеъфога чиқиш сабаблари ҳозирча ошкор қилинмади.

Ғулом Ризо Оғазода собиқ президент Муҳаммад Ҳотамий даврида Эрон атом энергияси ташкилотига раҳбар этиб тайинланган эди.