Британиялик талабалар карантинга олинди

Британия Ташқи ишлар вазирлиги Хитойга борган 52 талаба крантинда сақланаётганини билдирди.

Бунга тўрт талабада чўчқа гриппининг аломатлари кузатилгани сабаб бўлган.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги талабалар қайси шаҳардан эканлиги ҳозирча аниқ эмаслигини аммо Хитойдаги Британия элчихонаси бу масала устида ишлаётганини маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлигига кўра, карантинда сақланган ҳар қандай Британия фуқароси ўша мамлакатдаги Британия элчихонасини бу ҳақда хабардор қилиши керак.