АҚШ ва Ҳиндистон шартнома имзолади

Қўшма Штатлар ва Ҳиндистон қурол савдосига оид янги шартномани имзолади. АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Ҳиндистонга сафари чоғида имзоланган мазкур шартнома замонавий қуролларни Ҳиндистонга сотиш учун АҚШга йўл очиб беради.

Деҳли ҳукумати яқин беш йил ичида ўз қуролли кучларини замонавийлаштириш учун 30 миллиард доллар сарфлаши кутилмоқда.