Пентагон гаровдаги аскарни озод қилиш ҳаракатида

АҚШ Мудофаа вазирлиги Афғонистонда толиблар тарафидан гаровга олинган америкалик оддий аскар Боу Бергдахлни озод этиш учун бор имкониятни ишга солаётганини билдирмоқда.

Бир неча кун аввал Толибон ҳаракати гаровга олинган америкалик аскар мурожаатини интернет тармоғига жойлаштирган эди.

28 минутлик видеомурожаатда 23 ёшли Боу Бергдахл исмли аскар саросимага тушгани ва ватанига эсон-омон етиб боришдан умидини узганини баён қилган эди.