Покистонда 50 жангари йўқ қилинди

Покистон шимол-ғарбидаги Қуйи Дир туманида ўтказилган амалиётларда 50 жангари йўқ қилинди.

Покистон ҳарбийларига кўра, якшанба ва душанба кунлари ўтказилган амалиётларда уч аскар ҳам ҳалок бўлган.

Покистон ҳарбийлари апрел ойи охирида Бунер ва Қуйи Дир туманларида жангариларга қарши амалиёт бошлаганидан кейин улар Сват водийсида қуршовга олинган эди.

Отишмалар сабабли икки миллион аҳоли бошқа жойларга кўчишга мажбур бўлган. Аммо ўтган ҳафта ҳукумат Бунер ва Сват жангарилардан тозаланганини айтиб, аҳолини ўз уйларига қайтариш ишларини бошлади.