Ҳиллари Клинтон Таиландга борди

АҚШ Давлат котибининг ташрифидан мақсад (ASEAN) Жануби-шарқий Осиё давлатлари ташкилотининг хавфсизлик масаласига бағишланган минтақавий анжуманида қатнашишдан иборат.

Чоршанба куни Пукет оролида иш бошлайдиган анжуманда асосан Шимолий Кореянинг ядровий таҳдиди, Мянмарда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ва терроризм каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Анжуманда ташкилотга аъзо бўлмаган Европа Иттифоқи ва Россия вакилларининг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.