22 июл куни қуёш тутилади

Жанубий ва Шарқий Осиёнинг айрим давлатлари аҳолиси бугун қуёш тутилиши ҳодисасига гувоҳ бўлишади.

Табиат ҳодисаси Ҳиндистон, Мяньманинг айрим худудлари, Бангладеш, Непал, Хитой ва Японияда яхшироқ кўриниши мумкинлиги айтилаётир.

Астрономларнинг билдиришларича, бугун кузатилиши кутилаётган қуёш тутилиши узоқ муддат, яъни 7 дақиқага чўзилиши мумкин. Бунақа узун қуёш тутилиши 21 асрда ҳали қайд этилмаган.