Тожикистон чегараларини мустаҳкамлайди

Тожикистон Ички ишлар вазири Абдураҳим Қаҳоров келаси ой Афғонистонда режаланган президентлик сайлови муносабати билан Тожикистон бу давлат билан чегаралардаги назоратни кучайтиришини маълум қилди.

Қаҳҳоровга кўра, сайлов арафасида Афғонистон бўйлаб олиб борилиши кутилаётган кенг кўламли ҳарбий амалиётлар қуролланган гуруҳ аъзоларини қўшни давлатлардан бошпана топишга мажбурлаши мумкин.