Байден: Афғонистонда талофотлар ортади

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Афғонистондаги уруш авж олар экан АҚШ, Буюк Британия ва НАТО иттифоқчилари янги талофотлар кўрилишига шай турилиши лозимлигини билдирди.

БиБиСи мухбири билан суҳбатлашган Жозеф Байден¸ 20 августга белгиланган президентлик сайлови арафасида мамлакатда тинчлик ўрнатиш уринишлари йўлида берилаётган қурбонлик ўзини оқлайди, деган фикрни билдирди.

Суҳбат давомида Байден, Ғарбга таҳдид солаётган террорчиликнинг Афғонистоннинг Покистон билан чегара ҳудудларида томир ортгани¸ шунингдек жаҳон қора бозорига чиқарилаётган наркотик моддаларнинг аксар қисми ҳам айнан мазкур ҳудудларда етиштирилаëтганини тилга олди.

Қўшимча ҳарбийларнинг Афғонистонга киритилиши ва янги амалиëтларнинг бошланиши, халқаро кучлар орасида янги йўқотишлар бўлишини англатади, дея қўшимча қилди Жозеф Байден.