Қирғизистонда сайловнинг дастлабки натижалари чиқди

Қирғизистонда ўтказилган президентлик сайлови дастлабки натижаларига кўра, мамлакат жорий президенти Қурмонбек Бакиев овозларнинг аксар кўпини қозониб, сайловда ғолиб чиққан.

Қирғизистон марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, Бакиев умумий овозларнинг тақрибан тўқсон фоизини қозонган.

Унинг рақиби - собиқ бош вазир Алмазбек Атамбаев овоз бериш жараёнларининг сохталаштирилганини айтиб, сайловлар қайта ўтказилишини талаб этмоқда.

Атамбаевнинг сайлов штаби 23 июл кунги овоз бериш жараёнида "оммавий қонун бузилишлари"га гувоҳ бўлганликларини билдирди.

Овоз бериш жараёнини 500 дан ортиқ халқаро мутахассислар кузатишди.

Ҳозирча уларнинг Қирғизистондаги овоз бериш жараёнига муносабати номаълум.