Маликий: АҚШ ҳарбийлари Ироқда қолиши мумкин

Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий 2011 йилдан сўнг оз сонли АҚШ ҳарбийлари Ироқда қолиши мумкинлигини билдирди.

Вашингтон ва Бағдод ўрасида эришилган келишувга мувофиқ АҚШ ҳарбийлари 2011 йилнинг якунига қадар Ироқ ҳудудини тарк этиши лозим.

Вашингтон сафари чоғида гапирган Нурий ал-Маликий америкалик ҳарбийларни Ироқда қолдириш масаласи мамлакатнинг келажакдаги вазиятига боғлиқ бўлишини таъкидлади.

Маликийнинг ушбу баёнотидан бир оз аввал АҚШ президенти Барак Обама америкалик ҳарбийларни 2011 йил якунига қадар Ироқдан олиб чиқиш жараёни режага мувофиқ амалга оширилаётганини айтди.

Нурий ал-Маликий, шунингдек, Ироқ шимолидаги курдлар ва мамлакатнинг бошқа қисмида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасидаги бўлинишлар Ироқ юзланаётган энг оғир синовлардан бири эканини билдирди.