Швеция вазири Афғонистонга борди

ЕИнинг жорий президенти Швеция Ташқи ишлар вазири Карл Билдт Афғонистонга сафар қилди.

Кобулда Карл Билдт Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва ҳукумат расмийлари билан музокаралар олиб борди. Афғонистонга халқаро ҳамжамият томонидан кўрсатилаётган ёрдам сифатини ошириш масаласи ушбу учрашув диққат марказида бўлди.

Швеция Ташқи ишлар вазири Кобул сафари давомида 20 августга белгиланган президентлик сайлови арафасида Афғонистонга келган ЕИ кузатувчилар гуруҳи билан ҳам учрашишни режалаган.