Аҳмадийнажодга босим ортмоқда

Қатиққўл сиёсат тарафдори бўлган Оятуллоҳ Аҳмад Ҳотамий Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажодни ўз вице-президенти Исфандиёр Раҳим Машаийни ишдан бўшатишга чақирди.

Якшанба куни Эрон президенти сифатида қасамёдга келтирилиши кутилаётган Аҳмадийнажод ўтган ҳафта Раҳим Машаийни ўзига вице- президент этиб тайинлади.

Оятуллоҳ Ҳотамий жума намози чоғида қилган ваъзида Раҳим Машаий ҳеч иккиланмасдан ишдан бўшатилиши лозим, деган фикрни билдирди.

Раҳим Машаий “Эрон Исроил халқининг дўстидир” қабилидаги баёноти туфайли мамлакатда кескин танқидга учраган эди.