ЕХҲТ қирғиз сайловини танқид қилди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти 23 июл куни Қирғизистонда бўлиб ўтган президентлик сайлови халқаро талабларга мос ўтмаганини маълум қилди.

ЕХҲТнинг кузатувчилар миссияси томонидан ёйинланган баёнотда айтилишича, пайшанба кунги сайлов қониқарсиз тарзда ўтказилган, кўпгина сайлов участкаларида жиддий қонунбузарчилик ва ҳатоларга йўл қўйилган, шунингдек, сайловчилар рўйҳатидаги номутаносиблик ҳамда бир шахснинг қайтадан овоз бериш ҳолатлари ҳам қайд этилган.

Айни пайтда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти миссияси вакиллари эса Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида Қирғизистондаги президентлик сайловларининг “шаффоф ва ҳалол” ўтказилганини билдирдилар.

Сайлов дастлабки натижаларига кўра, амалдаги президент Қурмонбек Бакиев сайловчиларнинг 85 фоиз овозини олишга муваффақ бўлган.

Қирғизистон мухолифати эса пайшанба кунги сайловни ноқонуний дея эълон қилиб, янги сайлов ўтказилишини талаб қилмоқда.