Эрон мухолифати уламоларга мурожаат қилди

Эрон мухолифати етакчилари ҳукумат қатағонларини тўхтатишни сўраб мамлакатнинг юқори лавозимли диний уламоларига мурожаат қилдилар.

Июн ойида Эронда ўтказилган президентлик сайлови натижаларига қарши пойтахт Теҳронда бўлиб ўтган намойишлар чоғида мингдан зиёд киши ҳибсга олинди. Хабарларга кўра, шу кунгача 100 дан зиёд мухолифатчи ҳануз ҳибсда сақланмоқда.

Президентлик сайловида мағлуб деб топилган номзодлар Мир Ҳусайн Мусавий ва Меҳдий Каррубий ҳамда собиқ президент Муҳаммад Ҳотамий қабул қилинган қўшма баёнотда ҳибсда сақланаётган мухолифатчилар саломатлигидан жиддий ташвиш эканликларини маълум қилдилар.