АҚШ расмийси Яқин Шарққа сафар қилади

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Яқин Шарқ минтақасига сафар қилади.

Сафардан мақсад Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик ва бошқа масалаларни минтақа давлатлари раҳбарлари билан муҳокама қилишдан иборат.

Душанба куни Роберт Гейтс Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан учрашади. Сўнг қирол Абдуллоҳ билан музокара ўтказиш учун Иорданияга жўнаб кетади.