Россия айбини тан олди

Россия Севастопол денгиз флоти базаси ҳарбийлари Украина қонунларини бузганини тан олди.

Шу ой бошида Украина милицияси қанотли ракеталарни Севастопол шаҳри орқали ташимоқчи бўлган юк машиналар карвонинг йўлини тўсиб қўйган эди.

РИА Новости ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия Флоти адмирали Владимир Висоцкий бу Украина қонунларини қўпол равишда бузиш эканини айтиб, воқеа учун масъул бўлган шахслар қатъий жазоланишини маълум қилган.