АҚШ расмийси Қоҳирага борди

АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл Миср президенти Ҳусни Муборак билан сўзлашувлар ўтказиш учун Қоҳирага борди.

Дастлабки режа бўйича Митчеллнинг Қоҳирага сафари сешанба куни бошланиши керак эди. Режанинг ўзгартирилиши сабаблари тўғрисида маълумот берилмади.

Митчелл якшанба куни Сурияда бўлди ва Дамашқни Яқин Шарқ тинчлик жараёнида ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга чақирди.

Сурия президенти Башар Асад билан сўзлашувларидан сўнг Митчелл Сурия ва Исроил ўртасидаги музокаралар яқин келажакда ўтказилажаги тўғрисида баёнот берди.

АҚШ махсус вакили якшанба куни Исроил мудофаа вазири Эҳуд Барак билан ҳам сўзлашувлар ўтказди.