Қурбонлари сони кўпайди

Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида худкуш кимса томонидан амалга оширилган портлаш қурбонлари сони, сўнгги маълумотларга қараганда, 6 кишига етди.

Россия прокуратураси қошидаги Тергов қўмитасининг маълум қилишича, портлашдан Чеченистон Ички ишлар вазирлигининг 4 нафар юқори лавозимли зобити ҳамда бир грузиялик ва бир туркиялик фуқаро ҳалок бўлган, 4 киши тан жароҳати олган.

Воқеа якшанба куни кечга яқин шаҳардаги катта концерт зали олдида юз берди.

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров мазкур террористик ҳуружни "террорчиларнинг ўлим олди талвасаси", деб атади.