Эрон разведкаси раҳбари истеъфога чиқарилди

Эрон президенти Маҳмуд Аҳамадийнажод мамлакат разведка бошқармаси бошлиғини истеъфога чиқарди.

Бу ҳақда Эрон президенти девони вакили маълумот тарқатди. Вакил, шунингдек, яна уч вазирнинг истеъфога чиқарилгани тўғрисидаги хабарларни инкор этди.

Кузатувчилар фикрича, разведка бошқармаси бошлиғининг истеъфога чиқарилиши Аҳмадийнажоднинг қариндоши Исфандиёр Раҳим Машоийнинг биринчи вице-президентликка тайинланиши билан боғлиқ можарога боғлиқдир.

Аҳамадийнажод Машоийни мамлакат Олий раҳбари оятуллоҳ Али Ҳаменеийнинг талаби билан биринчи вице-президентлик лавозимидан олган эди. Лекин Машоийни ўз девони раҳбари этиб тайинлади.