Кобул толиблар билан келишувга эришди

Афғонистон ҳукумати мамлакат шимол-ғарбида толибон жангарилари билан ўзаро ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришди.

Бу ҳақда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай матбуот вакили Сеямак Ҳеравий хабар тарқатди. Ҳеравий сўзларига кўра, келишув Туркманистон чегарасига яқин Бағдис вилоятида толибон дала қўмондонлари ва маҳаллий қабила етакчилари ўртасида олиб борилган музокаралардан сўнг имзоланган.

Келишувга мувофиқ толибон жангарилари вилоят ҳудудида президентликка даъвогарлик қилаётган номзодларга ҳужум қилмайди.

Ҳукумат қўшинлари ҳам ўз навбатида¸ Бағдис вилоятида толибон жангариларига ҳужум қилмасликни ўз зиммасига олган.

Бундан ташқари толибон жангарилари 20 августга белгиланган президентлик сайловида овоз бериши мумкин.

Сеямак Ҳеравий, шунингдек, расмий Кобулнинг президентлик сайлови арафасида бошқа вилоятлардаги толибон жангарилари билан ҳам сулҳга эришиш ниятида эканини билдирди.