Яқин Шарқ музокаралари давом этмоқда

АҚШнинг Яқин Шарқдаги махсус вакили Жорж Митчелл Исроил, Фаластин ва араб давлатларини минтақада тинчлик томон олға қадам ташлаш йўлида жиддий ҳаракат қилишга чақирди.

Фаластин мухторияти раиси Маҳмуд Аббос билан Рамаллоҳ шаҳрида ўтказган сўзлашувлари чоғида АҚШ вакили Вашингтон Яқин Шарқда ҳар томонлама тинчликка эришилиши учун қўлидан келган барча ишни қилаяпти, деди.

Айни пайтда АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтснинг Исроил сафари давом этмоқда ва бу мамлакат раҳбарияти билан Эроннинг ядровий дастури масаласини ҳамда Яқин Шарқ тинчлик жараёнини тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда.