Пекин Токиога норозилик йўллади

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Токио ҳукуматининг хитойлик уйғурларнинг қувғиндаги етакчисининг Японияга сафар қилишига рухсат берганига норозилик билдирди.

Жаҳон уйғурлари конгресси раиси Робия Қодир Японияга чоршанба куни етиб боради.

Хитой Робия Қодирни яқинда Шинжон-Уйғур минтақасида бўлиб ўтган тартибсизликларга алоқадорликда айбламоқда.

Вашингтонда истиқомат қилиб келаётган 62 яшар тадбиркор аёл Робия Қодир Пекиннинг айбловларида мутлақ асос йўқ, деган фикрда.

Июл ойи бошларида Урумчи шаҳрида уйғурлар ва ханлар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар давомида 200 дан зиёд киши – асосан уйғурлар нобуд бўлди, 1000 дан зиёд киши ҳибсга олинди.