Афғонистон Гуантанамо маҳбусини қабул қилади

Афғонистон АҚШнинг Гуантанамодаги қамоқхонаси маҳбусларидан бирини қабул қилиши мумкин.

АҚШ ҳарбий суди Муҳаммад Жаводни 2002 йили Афғонистонда АҚШ ҳарбийларига ҳужум қилганликда айбдор, деб топган эди.

Жаводнинг адвокатлари унга қарши сурилаётган айбловларни синчиклаб ўрганмоқда ва Жаводни Афғонистонга жўнатишни сўрамоқда.

Уларнинг айтишича, Афғонистон Муҳаммад Жаводни қабул қилишга тайёр.