Раҳмон Покистон президенти билан учрашди

Тожикистон ва Покистон президентлари исломий жангариларга қарши биргаликда курашишга келишиб олдилар.

Имомали Раҳмон ва Осиф Али Зардорий учрашуви Душанбеда иш бошлаётган минтақавий саммит арафасида бўлиб ўтди. Ушбу саммитда Россия ва Афғонистон раҳбарларининг ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Тожикистон хавфсизлик кучлари сўнги ой мобайнида мамлакат шарқида Покистон ва Афғонистондан қочиб келгани тахмин қилинаётган жангариларга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказди.