Конституциявий суд Бакиев ғалабаси тан олди

Қирғизистон Конституциявий суди 23 июл кунги президентлик сайлови мамлакат қонунчилигига муфовиқ тарзда ўтказилганини маълум қилди.

Қирғизистон МСК раиси Дамир Лисовский сайлов давомида қонунбузарчиликлар қайд этилганига оид берилган шикоят аризалари ўрганиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилганини билдирди.

Сайлов расмий натижаларига кўра, мамлакат жорий президенти Қурмонбек Бакиев қарийб 76 фоиз овоз тўплаб, сайловда ғолиб чиққан. Бакиевни қасамёдга келтириш маросими 2 август куни бўлиб ўтади.

Мухолифат эса сайлов натижаларини тан олишдан бош тортмоқда.

ЕХҲТнинг кузатувчилар миссияси 23 июл кунги президентлик сайлови халқаро талабларга мос ўтмаганини танқид қилди.