Душанбеда кичик саммит бўлиб ўтди

Душанбе шаҳрида Тожикистон, Россия, Афғонистон ва Покистон президентларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда минтақадаги хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди.

Куннинг биринчи ярмида учрашган Тожикистон, Афғонистон ва Покистон президентлари исломий жангариларга қарши олиб борилаётган амалиётларни мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.

Имомали Раҳмон, Ҳамид Карзай ва Осиф Али Зардорийнинг учрашувида ҳам асосий диққат-эътиборининг хавфсизлик масаласига қаратилгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, президентлар ўзаро алоқалар истиқболи, давлатлар инфратузилмаларини ривожлантириш ва қўшма энергетик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилганлар.