"Сангтўда-1" ишга туширилди

Тожикистонда “Сангтўда-1” гидроэлектр станцияси ишга туширилди.

Станцияни ишга тушириш маросимида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Россия президенти Дмитрий Медведев иштирок этди.

“Сангтўда-1” ГЭСи Россия кўмагида барпо қилинди ва ушбу лойиҳани амалга ошириш учун расмий Москва қарийб 500 миллион доллар сармоя сарфлади.

Пайшанба куни Душанбеда Россия, Тожикистон, Покистон ва Афғонистон президентларининг учрашуви бўилб ўтди. Мазкур учрашув чоғида Дмитрий Медведев минтақа раҳбарларини энергетика ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишга чақирди.