Британия аскарлари Ироқни тарк этди

Буюк Британия ҳукумати Ироқдан ўз сўнгги аскарини олиб чиқди.

2008 йилда Бағдод ва Лондон ўртасида эришилган келишувга мувофиқ Буюк Британия 31 июлга қадар ўз ҳарбийларини Ироқ ҳудудидан тўлиғича олиб чиқишни ўз зиммасига олган.

Британия қўшинларининг кўп қисми Ироққа киритилган 2003 йилдан буён Басра шаҳридаги базада жойлашган. 2003 йилда ҳарбий амалиётлар авжига чиқан маҳал Ироқдаги британиялик ҳарбийлар сони 46 минг кишига етган эди.