АҚШ фуқароси пули қайтарилишини талаб қилмоқда

Американинг Флорида штатида 430 минг долларига ҳашаматли уй харид қилган оила ўз пулининг қайтариб берилишини сўрамоқда.

Бунга сабаб, бу оила бутун бошли 32 қаватли уйнинг ягона яшовчиси бўлганидир. Вангелакослар оиласи бундай ҳайбатли уйда ёлғиз яшаш ваҳимали эканидан нолимоқда.

Бу бинодан уй харид қилиш учун пул қўйган бошқа харидорлар эса иш ўрнини йўқотгани ёки кредит ололмагани, яна айримлар эса иқтисодий бўҳрон шароитида ҳашаматли квартира харид қилиш фикридан қайтгани учун уйни харид қилолмади.