Расмуссен Афғонистонни террорчиларга бермайди

НАТО янги Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Халқаро алянс Афғонистон террорчилар урчиган юртга айланишининг олдини олиши лозимлигини таъкидлади.

- БМТ зиммамизга юклаган вазифалар аниқ ва глобал хавфсизлик учун муҳимдир. Бу ҳам бўлса Афғонистонни халқаро терроризмнинг ўчоғига айланишини олдини олишдан иборат. Инсон ҳуқуқлари тамойиллари, жумладан, аёллар ҳуқуқларига ишонганлар Афғонистондаги миссиямизни қўллаб-қувватлаши лозим,- деди Андерс Фог Расмуссен.

Бундан ташқари Расмуссен Афғонистонни қайта тиклаш ва хавфсизликни таъминлаш ишларида Халқаро альянс БМТ ва ЕИ ёрдамига муҳтож эканини таъкидлади.

Дания собиқ Бош вазири Андерс Фог Расмуссен шанба кундан бошлаб НАТО Бош котиби лавозимига киришишди.

Янги лавозимда берган илк интервюсида Расмуссен Россия билан стратегик ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканини маълум қилди.