Таиландда йўловчи самолёт ҳалокатга учради

Таиланднинг Самуй оролида йўловчи самолётнинг қўниш йўлакчасидан чиқиб, диспетчерлар минорасига бориб урилиши оқибатида бир киши нобуд бўлди, ўнлаб йўловчи тан жароҳати олди.

Фожеа чоғида нобуд бўлган шахс самолёт учувчиси экани аниқланган. Таиланд расмийларига кўра, самолётда жами 68 йўловчи бўлган.