Россия Грузияга ишонмайди

- Грузия ўз ҳаракатлари билан янги агрессияга тараддуд кўраётганини исботламоқда, дея баёнот берди Россия бош штаби раҳбари ўринбосари Анатолий Ноговицин Москвада ўтказилган матбуот анжумани чоғида.

Ноговициннинг мазкур баёноти ўтган йил август ойида Россия ва Грузия ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли ҳарбий можаронинг бир йиллиги нишонланиши арафасида янгради.

Айни пайтда Грузиянинг айирмачи ўлкаси Жанубий Осетия чегарасидаги вазият қалтислигича қолмоқда. Тбилиси ва Цхинвали расмийлари бир-бирларини ўққа тутганликда айбламоқдалар.

Сешанба куни Россия Жанубий Осетиядаги қўшинлари жанговар ҳолатга келтирилганини маълум қилди.