Расмуссен Кобулга борди

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Афғонистонга сафар қилди.

НАТО баёнотида айтилишича, Расмуссен президент Ҳамид Карзай ва ҳукумат расмийлари билан учрашишни режалаган.

Бундан ташқари, НАТО Бош котиби Афғонистон сафари чоғида мамлакатдаги халқаро кучлар қўмондони генерал Стенли МакКристал билан ҳам учрашади.

Душанба кундан НАТО Бош котиби лавозимига киришган Андерс Фог Расмуссен илк матбуот анжуманида бор диққат-эътиборини Афғонистон масаласига қаратажагини таъкидлади.