Афғонистонда портлашлар давом этаётир

Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида камида 5 киши нобуд бўлди.

Ҳелманд вилояти полиция бошқармаси раҳбарига кўра, портлаш қурбонлари орасида аёллар ва ёш болалар ҳам бўлган. Гармшер туманида рўй берган ушбу портлашда яна беш киши тан жароҳати олган. Бундан бир оз аввал расмийлар бугунги портлашда жами 21 киши нобуд бўлгани тўғрисида хабар тарқатган эдилар.

Айни пайтда АҚШ ва Британия қўшинлари Ҳелманд вилоятида толибон жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда.